Жорий йилининг 05 июнь куни Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Коракалпогистон Республикаси филиалида ички ишлар ходимлари билан биргаликда  коррупцияни олдини олиш ва одоб-ахлоқ бўйича тадбир ўтказилди.

Жорий йилининг 05 июнь куни Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Коракалпогистон Республикаси филиалида ички ишлар ходимлари билан биргаликда  коррупцияни олдини олиш ва одоб-ахлоқ бўйича тадбир ўтказилди.

Жорий йилининг 05 июнь куни Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказининг наркология хизмати бўйича Коракалпогистон Республикаси филиалида ички ишлар ходимлари билан биргаликда  коррупцияни олдини олиш ва одоб-ахлоқ бўйича тадбир ўтказилди.

Тадбирни филиал директори А.Д.Есбоганова олиб борди.   У ўз сўзида Узбекистон Республикаси Согликни Саклаш вазирлигининг 2022-йил 24-марттаги 88 сонли буйругида “Буйруқнинг 2-иловаси “Муассаса ходимлари ва талабаларнинг муомаласи, кийиниш маданияти қоидалари” номли 3-бобида тиббиёт муассасасида фаолият кўрсатаётган ва таълим олаётган аёл ходим ва талабаларга алоҳида ва аниқ талаблар қўйилган.Жумладан, мазкур бобнинг 3.1.2 бандида усти кийимнинг турлари халат ёки тиббий махсус кийим оқ рангли (бўлимлар орасидаги бошқа рангли махсус кийим ички тартибда тасдиқланиши лозим) табиий матодан, осон ва тез тозаланадиган, қулай кийиладиган, тор бўлмаган, бичими ортиқча, безаклардан холи, диққатни тортмайдиган, классик шаклдаги костюм ёки халатдан иборат бўлиши кераклиги келтириб ўтилган”, дейди Исмоилов.Шунингдек, ушбу бобнинг 3.1.6 бандида аёл тиббиёт ходимлари ва талабалар оқ халат ва унга мос тоза ва махсус бош кийим кийиши, халат тиззадан пастда туриши, енги узун (фаслга қараб), классик услубда чет эл ва турли хил фирма ёрлиқларидан холи бўлиши аниқ ва батафсил баён этилган.“Тиббиёт ходимларининг одоб-ахлоқ Кодексида келтирилган ушбу мезонлардан кўриш мумкинки, тиббиёт муассасаларида шифокор ва ҳамшираларнинг иш фаолияти давомида белгиланган меъёрлар асосида кийиниши қатъий белгилаб қўйилган.

Филиалга ташриф буюрган  Коракалпогистон Республикаси Нукус тумани ИИБнинг худудий профилактика инспектори Е.Тажбеновга коррупция олдини олиш ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш бўйича  сўз берди. Худудий профилактика инспектори Е.Тажбеновўз сўзида филиалда мастлик ҳолатида бўлган фуқароларга ёрдам кўрсатиш пунктида маст фуқароларни тўғри қабул қилиш, уларни назорат қилиш ва ҳушёр бўлгандан сўнг уйига жавоб бериш кераклигини тушунтирди. Мажбурий даволаш бўлимида суд қарори орқали олиб келинган беморларни тўлиқ, узоқ муддатда даволаш, тузалиб бўлгандан сўнг ИИБ ходимларига хабар қилиб, биргаликда ишлаш тўғрисида айтиб ўтилди. Шу билан биргаликда бемор ва унинг қариндошлари билан тўғри муомалада бўлиш, филиал низоми ва бошқа наркология соҳасига оид меъёрий ҳужжатларга асосланиб, иш кўриш кераклиги таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг филиал директори А.Д.Есбоганова қўшимча қилиб ўз фикрларини билдирди. Жумладан: Тизимда ҳар бир ходимда қонунларга ва одоб-ахлоқ қоидаларига ҳурмат, касби ва қасамёдига садоқат, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик ҳиссини уйғотиш ишига комплекс тарзда ёндашилмади. Соҳага доир вазифалар умумий тусда белгиланди, уларни амалга оширишнинг аниқ, таъсирчан механизмларидан фойдаланилмади, бир сўз билан айтганда, қонун устуворлигини таъминлашга салбий таъсир кўрсатди.
Шу жиҳатдан ҳар бир ташкилот раҳбарининг ўзи ва жамоасида коррупцияга қарши курашиш бўйича хоҳиш бўлиши, муросасиз курашиши шарт. Токи биргаликда ва бир жамоа бўлиб тартиб билан ходимларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик муносабатини шакллантирсак ва бу ишларни инновацион усуллардан, тарғиботнинг илғор ва таъсирчан воситаларидан фойдаланган ҳолда ташкил қилсак, натижа ва самара бўлади.
Ходимларни мустаҳкам иродали, қонунларни ҳурмат қиладиган ва кундалик ҳаётда қўллай оладиган, фаол фуқаролик позициясига эга бўлган, энг асосийси, коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатда бўлишига эришиш мақсадида, қуйидаги тадбирларни амалга оширишларингизни ва ушбу йўналишдаги ишлар устидан шахсан назорат ўрнатишингизни сўрайман.
Филиал ходимлари томонидан берилган саволларга тўлиқ тушунтириш берилди.