Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппаратига коррупцияга қарши бошқарув тизими халқаро стандарти бўйича ISO 37001:2016 ҳамда ISO 37001:2025 мувофиқлик сертификатлари топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Йоахим Фритц, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурханов, “CERT GROUP” халқаро жамияти раҳбари Марат Хабибулин ҳамда вазирлик масъуллари ва соҳа вакиллари иштирок этди.

“CERT International” халқаро жамияти томонидан ўтказилган аудит натижаларига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг фаолияти ижобий деб баҳоланди.

Сертификатни Соғлиқни сақлаш вазири А. Худаяров қабул қилиб олди.

Эслатиб ўтамиз, халқаро коррупцияга қарши стандартни жорий этиш “ҳуқуқий эксперимент” доирасида рўёбга чиқарилмоқда.

Маълумот учун: ISO 37001:2016 – коррупцияга қарши курашишнинг мукаммал бошқарув тизимини йўлга қўйишга хизмат қиладиган халқаро стандарт бўлиб, у мазкур йўналишда бошқарув механизмини ишлаб чиқиш, жорий этиш, қўллаб-қувватлаш, таҳлил қилиш ва такомиллаштиришга доир талаб ҳамда кўрсатмаларни ўз ичига олади.

Manba : Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.